Тошкент Ботаника боғида Formula 35 фан фестивали бўлиб ўтади
21 октябрь куни Тошкент Ботаника боғида Formula 35 фан фестивали бўлиб ўтади. Ташриф буюрувчилар кимёвий тажрибаларни кузатиши, математик ва мантиқий ўйинлар, интерактив танловларда иштирок этиши, квест ва викториналардан ўтиши мумкин. Шу куни Ботаника боғига кириш бепул бўлади.
