Ўзбекистонда қарийб 5000 та лифтнинг фойдаланиш муддати тугаган — Қурилиш вазирлиги
Ўзбекистонда 4973 та лифтнинг фойдаланиш муддати тугаган, дея маълум қилди қурилиш ва УЖКХ вазири. Депутат лифтлар тез-тез бузилиши ва одамлар қамалиб қолишига эътибор қаратди. Ускуналар хавфсизлигини назорат қилиш учун Xavfsiz lift электрон платформаси жорий этилган.
