«Ислоҳотларингиз ва ҳамкорлик имкониятлари менда катта таассурот қолдирди». Марко Рубио — Шавкат Мирзиёевга
АҚШ Ўзбекистондаги тараққиёт ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик имкониятларидан таассуротда, деди Давлат котиби Марко Рубио президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда. Томонлар мулоқотни мустаҳкамлаш ва турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
