НКМК IPO’сига тайёргарлик давом этмоқда, «Навоийазот» молиявий соғломлаштирилмоқда — ДАБА
НКМКни IPO’га тайёрлаш муддатлар кечиктирилганига қарамай тўхтатилмаган, деди ДАБА раҳбари Соҳибжон Муродов. Унинг сўзларига кўра, комбинат бошқарув тизими трансформация қилинмоқда. «Навоийазот»ни хусусийлаштиришдан олдин молиявий соғломлаштириш ва носоҳавий активлардан холи қилиш режалаштирилган.
