Тошкентда иссиқ сувдаги кимёвий ҳид сабаби ўрганилмоқда
Veolia Energy Tashkent пойтахтнинг бир қатор туманлари аҳолисидан иссиқ сувда нохуш кимёвий ҳид борлиги бўйича мурожаатлар тушганини маълум қилди. Компания сувни хонадонларга етказиб бериш билан шуғулланиши, асосий манбаи эса Тошкент ИЭМ эканини билдирди. Сув намуналари олиниб, ўрганиш бошланган.
