Сурхондарёда 10-синф ўқувчиси бошқарган Cobalt аварияга учради, ичида бўлган синфдоши ҳалок бўлди
Термиз туманида 16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt автомобилида юқори тезликда ҳаракатланиб, ёритиш устунига бориб урилди. Ҳодиса оқибатида машина салонида бўлган унинг синфдоши воқеа жойида ҳалок бўлди, ўзи оғир аҳволда реанимацияга ётқизилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
