Ар Риёд аэропортига қилинган ҳужумда Ўзбекистоннинг икки фуқароси енгил жароҳат олди
Ар Риёд аэропортига 10 октябрь куни уюштирилган ҳужумда Ўзбекистоннинг 49 ва 29 ёшли икки фуқароси енгил жароҳат олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди. Ҳодиса вақтида аэропортда бўлган яна 20 га яқин ўзбекистонлик жабрланмаган.
