Қонунни бузган ИИО ходимлари нега омма олдида узр сўрамайди? ИИВ изоҳи
9 ойда ИИО ходимлари фаолиятига оид тармоқларда тарқалган 18 та ҳолат ўз тасдиғи топган. ИИВ раҳбарияти иштирокидаги тадбирда қонунни бузган ходимлар нега омма олдида узр сўрамаслиги бўйича савол берилди. «Оммавий равишда узр сўраш жазо турига киритилмаган», — деди вазирлик вакили.
