«Ижод мендан қандай бўлишни сўраб ўтирмайди». Laylo — санъат табиати, Европадаги чиқишлар ва Sublimation`дан кутилмалар ҳақида
Тошкентда Sublimation Festival ўтмоқда. Мамлакат мустақил мусиқа саҳнасига алоҳида эътибор қаратиб келаётган мазкур йирик тадбирнинг бу йилги лайнапида Laylo номи яққол ажралиб турибди. Биз хонанда билан хорижий гастроллар, мусиқа яратишга бўлган ёндашуви ва СИга муносабати ҳақида суҳбатлашдик.
