Андижонда йирик ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳатланди
Булоқбоши туманида тупроқ ортилган Howo юк машинаси тормози ишламай қолиши оқибатида 7 та автомобилга бориб урилди ва дўконларга зарар етказди. ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, ҳайдовчи билан бирга 4 киши шифохонага ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.
