Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Туркияга ишлашга бориб, соғлиғи ёмонлашгач, ортга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонлик 19 ёшли йигит Истанбул аэропортида ҳушини йўқотди. Ватандошлар кўмагида шифохона харажатлари тўланиб, тиббий ёрдам кўрсатилгач, у ўзбекистонлик дипломатлар ёрдамида юртга қайтарилди.
