Ўзбекистонда банклар кредит тўловидан кейин картада камида 680 минг сўм қолдириши шарт бўлади
Марказий банк кредит ва кафиллик тўловлари учун мижознинг розилигисиз банк картасидан пул ечилганда, ҳисобварақларда энг кам иш ҳақи миқдорининг ярмини сақлаб қолиш талабини киритди. Қарор 2027 йил 10 январдан кучга киради.
