Ўзбекистон МДҲга раислик даврида 100 дан ортиқ тадбирни амалга оширишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон 2027 йилда МДҲга раислик даврида иқтисодиёт, транспорт, хавфсизлик, таълим ва илм-фан соҳаларида аниқ натижаларга эришишни мақсад қилган. Шавкат Мирзиёев раислик концепцияси ва тадбирлар режасида ҳозирнинг ўзида 100 дан ортиқ чора-тадбир назарда тутилганини маълум қилди.
