ОИИБ Ўзбекистон иштирокидаги «яшил» энергетика коридорини тайёрлаш учун Озарбайжонга 1 млн доллар грант ажратди
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги «яшил» энергетика коридори техник-иқтисодий асосларининг 1-босқичини тайёрлашга 1 млн долларли грант йўналтирилади. Лойиҳа Каспий денгизи орқали 400 км кабель ётқизишни назарда тутади ва электр энергиясини Европага етказиб бериш имконини яратади.
