ДАБА «Ўзэкспомарказ» ва Халқаро ҳамкорлик маркази нима учун алоҳида шартлар асосида хусусийлаштирилишига изоҳ берди
«Ўзэкспомарказ» ҳамда Халқаро ҳамкорлик марказидаги давлат улушлари Тошкентнинг «яшил ҳудудида»лиги учун алоҳида шартлар асосида хусусийлаштирилади, дея маълум қилди ДАБА директори Соҳибжон Муродов. Инвесторлар учун шаҳар бош режаси талабларини бажариш қатъий мажбурият сифатида белгиланади.
