«Texnopark Artel бошқарувига берилмаган» — Давлат активларини бошқариш агентлиги директори
Texnopark МЧЖ Artel бошқарувига берилмаган, унинг 100% улуши Тошкент шаҳри ҳокимлигига тегишли, дея маълум қилди Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов. Унинг сўзларига кўра, корпоратив қарорлар учун келишув ҳужжатлари шу пайтгача ҳокимлик томонидан тақдим этиб келинган.
