Бухоро шаҳар суди раиси хонасидан катта миқдорда пул топилди, адвокат пора беришга уринишда гумонланмоқда
Бухоро шаҳар суди раиси хонасидан $40 минг, у ерда бўлган адвокатнинг чўнтагидан эса яна $10 минг топилган. Судьялар олий кенгаши ҳозирча судья пул сўрагани ёки олганини тасдиқловчи далиллар йўқлигини билдирди. Судьяга нисбатан хизмат текшируви, адвокатга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
