Тошкент вилоятидаги оқова сув тозалаш иншооти қурилишида 13,9 млрд сўм талон-тарож қилингани аниқланди
Нурафшон шаҳридаги оқова сув тозалаш иншооти қурилишида 13,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Масъуллар 73,3 млрд сўмлик ишни ҳужжатларда 87,2 млрд сўм деб сохталаштирган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
