Uzum Market фаолиятини тиклаётганини маълум қилди, шахсий маълумотлар хавфсизлигини кафолатлади
Ўзбекистоннинг йирик онлайн маркетплейси Uzum Market фаолиятини тиклаётганини маълум қилди. Буюртмаларни топшириш пунктлари очилди, компенсация ва чегирмалар ваъда қилинди. Компанияга кўра, фойдаланувчилар ва ҳамкорларнинг маълумотлари ишончли ҳимояланган ва қонунчиликка мувофиқ қайта ишланади.
