Якшанба куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин
Шанба куни Ўзбекистонда об-ҳаво қуруқ бўлади ва ҳарорат +27 даражагача исийди. Кечқурун ғарбий ҳудудларга нам ҳаво кириб келади ва якшанба куни Қорақалпоғистон, Хоразм, жанубий ҳамда марказий ҳудудларда ёмғир ёғади. Тошкент ва водий вилоятларида эса ёғингарчилик кутилмайди.
