«Мураккаб тузилмалар эмас, мослашувчан формат керак». Шавкат Мирзиёев — минтақа давлатлари ҳамкорлиги ҳақида
МО давлатлари ҳамкорлигида мураккаб тузилмалар эмас, ўзаро ҳурмат, ишонч ва соғлом прагматизмга асосланган формат керак, деди Шавкат Мирзиёев. У қабул қилинган ҳужжатлар сони эмас, балки натижа муҳим эканини қайд этди. «Келгуси авлодларга қандай минтақа қолдиришимиз учун жавобгармиз», — деди у.
