Ўзбекистонликларнинг Мисрга кириши бўйича янги талаблар жорий этилмоқда
1 ноябрдан ўзбекистонликлар Мисрга фақат олдиндан олинган виза ва туроператор орқали кириши мумкин. 40 ёшгача бўлганлар оиласи ва $5000 нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида $3000 маблағ билан сафар қилиши шарт. Мисрда бўлиш давомида туристик визани бошқа турдаги визага алмаштириб бўлмайди.
