Одам савдосидан жабрланганлар ихтисослашган муассасаларда олти ойгача бепул яшаши мумкин
Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди. Улар ихтисослашган муассасаларда олти ойгача бепул яшаши, реабилитация дастурида қатнашиши ва касб ўрганиши мумкин. Жабрланганлар муассасаларга ИИВ ходимлари ҳамроҳлигида олиб борилади.
