«Мен — Жейн Доу»: Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ҳам болаликдаги жинсий зўравонликлар ҳақида аноним хабарлар қолдирилмоқда
Тармоқларда жинсий зўравонликлар ҳақида ҳикоя қилувчи #IamJaneDoe флешмоби авж олмоқда. Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан ҳам аёллар ва эркаклар болаликда ўзлари дуч келган зўравонликларни очиқламоқда. Муаммога Қирғизистон Жўқорғу Кенгеш депутати ҳамда мамлакат ИИВ эътибор қаратди.
