Ўзбекистонга 9 ойда келган хорижий сайёҳлар сони 10 млн кишидан ошди
2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 10,3 млн нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,4 фоизга кўп. Биргина сентябрда 1,2 млн сайёҳ келган. Энг юқори ўсиш Хитой ва Малайзия ҳиссасига тўғри келди.
