«Мутлақо қаршиман». Тошкент ҳокими — мактаб ва боғчалар ҳудудида ДХШ ҳамда хусусий объектлар ҳақида
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов давлат мактаб ва боғчалари ҳудудларини давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун, жумладан, хусусий таълим муассасаларини қуриш учун берилишига қаршилигини билдирди. У бундай участкаларда фақат давлат таълим объектларини қуришни тўғри деб ҳисоблайди.
