Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида 2027 йилги ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов Бокуда Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Ҳасанов билан 2027 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади. Ташриф доирасида делегация ADEX 2026 кўргазмасида миллий мудофаа маҳсулотларини ҳам намойиш этди.
