Ўзбекистонда меҳнат миграциясидан қайтган 557 минг киши даромадли иш билан таъминланди
Меҳнат миграциясидан қайтган 661 минг Ўзбекистон фуқаросидан 557 минг нафари даромад келтирадиган фаолиятга жалб қилинди. Яна 70 минг кишини иш билан таъминлаш бўйича ишлар давом этмоқда, деди бандлик вазири. Унинг айтишича, тўрт ойда 275 минг оила камбағаллик тоифасидан чиқарилган.
