Футбол: Ўзбекистон Осиё ўйинлари яримфиналида Японияга пенальтилар сериясида имкониятни бой берди
Ўзбекистон U-23 жамоаси Осиё ўйинлари яримфиналида Японияга ютқазди. Ўзбекистонликлар 8-дақиқада ҳисобни очиб, 1-таймда яққон устун бўлиб турди. 88-дақиқага келиб, мувозанат тикланди. Асосий ва қўшимча бўлимлардаги 1:1 ҳисобидан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди — 9:8, японлар фойдасига.
