Шавкат Мирзиёев ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди
ФИФА президенти Жанни Инфантино Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди. Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжонда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳамда Тошкентда ФИФА ваколатхонасини очиш масалалари гаплашилди. Инфантино 90-мактабдаги янги футбол майдони очилишида ҳам қатнашди.
