Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 16,5 фоизга ўсиб, 84,1 млрд долларга етди
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 1 июль ҳолатига $84,1 млрдни ташкил этди — бу бир йил аввалгидан қарийб $12 млрд ёки 16,5%га кўп. Давлат қарзи $41,7 млрдга, корпоратив қарз $42,4 млрдга етди. Бироқ ЯИМ ўсиши ва сўм мустаҳкамланиши қарзнинг иқтисодиёт ҳажмига нисбатини пасайтиришга хизмат қилди.
