Депутатлар 14 ёшга тўлмаган бола номусига текканлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланган қонунни иккинчи ўқишда қабул қилди
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси 2-ўқишда қабул қилинди. 14 ёшга тўлмаган боланинг номусига текканлик учун 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда. Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноят ва оғир шикаст етказиш бўйича янги нормалар киритилди.
