Квартиралар нархи ўсиши тезлашди, ипотека 48 фоизга ошди. Марказий банкдан кўчмас мулк бозори таҳлили
Ўзбекистонда II чоракда 74,4 мингта кўчмас мулк олди-сотди битими расмийлаштирилди — бу ўтган йил шу давридагидан деярли фарқ қилмайди. Шу билан бирга, ажратилган ипотека ҳажми 48%, кўп қаватли уйлардаги квартиралар нархи сўмда 6%, долларда 12%га ошди. МБ кўчмас мулк бозори таҳлилини эълон қилди.
