B2 сертификати йўқ хорижий тил ўқитувчиларини ишдан бўшатиш масаласи ҳозирча кўрилмайди — вазирлик
B2 сертификати йўқ хорижий тил ўқитувчиларини ишдан бўшатиш масаласи тегишли ҳужжат қабул қилингунига қадар кўрилмайди. Улар ҳозирча мактабларда ишлашда давом этади. Вазирлик янги ҳужжат қабул қилингач, масала юзасидан қўшимча маълумот берилишини билдирди.
