Термизда Damas`да 21 нафар болани ташиган ҳайдовчига чора кўрилди
Термизда Damas`да 21 нафар боғча боласи ташилаётгани аниқланди. Ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилди. Муассаса мудирасига эса болаларни бундай тартибда ташишнинг хавфли оқибатлари тушунтирилди. Ҳужжатлар вилоят Мактаб ва мактабгача таълим бошқармасига юборилди.
