Осиё ўйинлари: Барнохон Сайфуллаева баландликка сакраш бўйича олтин медалга эга чиқди
Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида ўзбекистонлик енгил атлетикачи Барнохон Сайфуллаева делегация ҳисобига яна бир олтин медаль қўшди. Спортчи баландликка сакраш дастурида 1.90 метр натижа билан Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.
