АҚШ ўз кучларини Ироқдан бутунлай олиб чиқмоқда. Бу нимани англатади?
АҚШнинг Ироқда қолган сўнгги 2500 нафар ҳарбий хизматчиси ҳам 30 сентябргача мамлакатдаги базаларни тарк этади. Бу АҚШнинг Ироқдаги 20 йилдан ортиқ давом этган ҳарбий иштирокига нуқта қўйишидир. Бағдод буни мустақиллик сифатида байрам қилмоқда, Эрон жараённи ўз ғалабаси сифатида талқин этяпти.
