Ўзбекистон бош вазирига болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича сенатор сўрови юборилди
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ташкилотларида назоратни кучайтириш масалалари юзасидан сенатор сўрови юборилди. Сенатор Малика Қодирхонова бош вазир Абдулла Ариповдан махсус реестрдан фойдаланиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳақида тушунтириш беришни сўради.
