Бухорода Сомонийлар даврига оид ганч панель қолдиқлари аниқланди
Бухородаги Шаҳристон ёдгорлигида Сомонийлар даврига (IX-X асрлар) оид жоме масжидининг ганч панель қолдиқлари аниқланди. Тўлиқ ва яхши сақланмаган панель реставрация ва консервация қилинмоқда. У Сомонийлар даври меъморчилигини ўрганишда муҳим илмий манба ҳисобланади.
