Ўзбекистонда ишламайдиган оила аъзоси учун ҳар ой ижтимоий солиқ тўлаб, иш стажи тўплаш мумкин бўлади
Ўзбекистонда расмий даромадга эга фуқаролар ишламайдиган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ тўлаб, унга иш стажи ҳисоблатиши мумкин бўлади. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишлаганларга солиқ тўлаганда бир йиллик стаж автоматик ҳисобланади. Пенсионерларга Face ID орқали банк картаси очилади.
