Конго ДРда эбола ҳақида радиода чиқиш қилган ҳукмрон партия вакили калтаклаб ўлдирилди
Конго ДРда ҳукмрон партия аъзоси эбола вируси билан боғлиқ хабардорликни оширишга бағишланган радиодастурда қатнашгач, калтаклаб ўлдирилди. Унинг «партия позициясини ҳимоя қилгани учун» қурбон бўлгани таъкидланди. Мамлакатда вирусни 8 мингдан зиёд одам юқтирган, улардан 3,9 минг нафари вафот этган.
