Тошкент Ботаника боғида янги сунъий кўл қурилмоқда (фото)
Тармоқларда Ботаника боғида қурилиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Gazeta мухбири воқеа жойига бориб, боғ бош дендрологи Атиргул Холмирзаева билан суҳбатлашди. Унга кўра, ҳудуднинг 50 сотих майдонида сунъий сув ҳавзаси қурилмоқда, дарахтлар эса кесилаётгани йўқ. Фото.
