Акбар Жўраев Осиё ўйинларида оғир атлетика бўйича олтин медални қўлга киритди
Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида оғир атлетикачи Акбар Жўраев −110 кг вазн тоифасида олтин медалга эга чиқди. Ўзбекистонлик спортчи даст кўтаришда 197 кг натижа қайд этиб, жаҳон, Осиё ва Осиё ўйинлари рекордларини янгилади. Силтаб кўтаришда эса 226 кг билан Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди.
