Ўзбекистонда болаларга нисбатан шаҳвоний шилқимликка оид ишларни кўриб чиқиш тартибини ўзгартириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда вояга етмаганларга нисбатан шаҳвоний шилқимликка оид ишларни кўриб чиқишнинг алоҳида тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. Ҳолат маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида малакаланишидан олдин материалларни прокурор ўрганиши ва ҳаракатларда жиноят аломатлари йўқлигини аниқлаши лозим бўлади.
