Ўзбекистонда юқори курс талабаларининг камида 80 фоизи дуал таълимга ўтказилади
Ўзбекистонда Германияда ўрганилган модель асосида дуал таълим кенгайтирилмоқда. Мақсад — учинчи ва тўртинчи курс талабаларининг камида 80 фоизини (185 минг нафар) ушбу тизим билан қамраб олиш. Уларни амалиётга қабул қиладиган корхоналарга талабалар иш ҳақининг 50 фоизини қоплаб бериш таклиф этилган.
