«Армиямиз ўтган асрда қотиб қолган». Тоқаев ҳарбийлар ўлимидан сўнг туб ислоҳотлар ўтказишни буюрди
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев машғулотларда 14 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани ортидан армияда туб ислоҳотлар ўтказишга кўрсатма берди. У янги мудофаа вазирини таништириб, қуролли кучлар ўтган асрда қотиб қолганини ва 10 кун ичида ислоҳот режаси тайёрланиши кераклигини таъкидлади.
