Октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?
Октябрда илиқ кунлар вақти-вақти билан салқин об-ҳаво билан алмашиб туради. Совуқ ҳаво оқимлари кириб келганда шимолий ҳудудларда тунги ҳарорат 0−2 даража совуққача пасайиши, айрим вилоятларда эса ёғингарчилик меъёрдан кўп бўлиши мумкин.
