Жавоҳир Синдаров ФИДЕ талқинига кўра энг яхши шахматчи деб топилди
Жавоҳир Синдаров «Эркаклар ўртасида энг яхши шахматчи» номинациясида илк бор ташкил этилган FIDE Excellence Awards мукофоти ғолиби бўлди. Икки йил ичида у Жаҳон кубоги ва Номзодлар турнирида зафар қучди, дунё рейтингининг топ 4 талигига кирди, Самарқандда эса Олимпиада чемпионига айланди.
