Тожикистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига номзодини илгари сурди
Тожикистон илк бор 2028−2029 йиллар учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини кўрсатди. Агар сайланса, мамлакат тинчликни мустаҳкамлаш, сув ресурслари, терроризмга қарши кураш ҳамда сунъий интеллект соҳасидаги халқаро ҳамкорликка эътибор қаратмоқчи.
