Наманганда Халқ қабулхонаси ходими 1500 доллар пора билан ушланди
Наманганда Халқ қабулхонаси бош мутахассиси вазифасини бажарувчи фуқародан 4 сотих ерни уй-жой қуриш учун ажратиш ва ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 1500 доллар олган вақтида ушланди. У муқаддам судлангани айтилмоқда.
